Бугун 2 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Денгиз сатҳи кўтарилишининг оқибатлари олдиндан айтиб бўлмайдиган даражага етди

A A A
Денгиз сатҳи кўтарилишининг оқибатлари олдиндан айтиб бўлмайдиган даражага етди

Буюк Британиянинг Экзетер университети олимлари денгиз сатҳининг кўтарилиши қирғоқларни ўзгартириши ва инсониятга олдиндан айтиб бўлмайдиган даражада таъсир қилиши мумкинлигини аниқлашди.

Иқлим ўзгаришининг таъсири ҳақидаги хулосалар Science Advances журналида чоп этилган мақолада келтирилди.

Таъкидланишича, тадқиқотчилар изланишлар давомида

минг йиллик оралиқ билан қирғоқ хариталарини тузиш учун денгиз сатҳининг кўтарилиши билан боғлиқ маълумотларни янгилашган. Натижада 140 оролни ўз ичига олган Буюк Британиянинг жануби-ғарбий қирғоғидаги Силли архипелагининг минг йилдан камроқ вақт олдин битта оролдан пайдо бўлганлиги аниқланган.

Олимларнинг сўзларига кўра, қуруқликнинг йўқ бўлиб кетиш даражаси нафақат денгиз сатҳининг кўтарилиш тезлигига, балки ҳудуд географиясига ҳам боғлиқдир.

Маълумотларда қайд этилишича, тахминан 4-5 минг йил олдин денгиз сатҳининг кўтарилиши секин содир бўлганлигига қарамасдан, орол жуда тез сув остига чўкиб кетган. Бир йилда 10 минг квадрат метрга тенг майдон сув остига ғарқ бўлган. Қирғоқда яшовчи одамлар катта эҳтимоллик билан янги ландшафтга мослашган ва уни тарк этишмаган. Бунга эса саёзликлар ҳамда қирғоқ ҳудудларнинг қисқичбақалар йиғиш, шунингдек, балиқ ҳамда қирғовул овлаш учун янги имкониятлар яратганлиги сабаб бўлиши мумкин.

Аммо айни пайтда сайёрада кузатилаётган дунё миқёсидаги ўртача денгиз сатҳи кўтарилишининг бир қисми (йилига тахминан 3,6 миллиметр) ўтмишда Силли жамиятининг қайта ташкил қилинишига сабаб бўлганидан анча юқорини ташкил этмоқда.

Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, соҳилда яшовчи одамларнинг ушбу ўзгаришларга муносабатини олдиндан айтиб бўлмайди. Зеро, денгиз сатҳининг кўтарилиши бутун жамиятни қўллаб-қувватлашга қодир бўлган янги манбалар яратиши эҳтимолдан йироқ эмас.

Киритилди: 20:49 09.11.2020. Ўқилди: 3040 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!