Бугун 12 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

“Демократ.уз” раҳбари товламачилик билан қўлга олинди

“Демократ.уз” раҳбари товламачилик билан қўлга олинди

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан “Демократ.уз” интернет нашри раҳбари Меҳмонов Фазлидинхон Асатиллохон ўғли ва блогерлик фаолиятини юритувчи Ғоипназаров Азиз Абдулла ўғлига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Маълум бўлишича, 2025 йилнинг 15 декабрь куни Гумонланувчи Ғоипназаров, Сергели туманида жойлашган автосалонлардан бирини фаолиятини обрўсизлантирувчи видеоматериал тайёрлаб, интернет тармоғида жойлаштирган. Шундан сўнг «Демократ.уз» интернет нашри раҳбари Меҳмонов, Ғоипназаровлар томонидан тайёрланган видеолавҳани ижтимоий тармоқлардан ўчириш ҳамда ушбу нашр томонидан тайёрланган, тадбиркорни обрўсизлантирувчи алоҳида видеолавҳани ОАВда жойламаслик эвазига, товламачилик йўли билан жабрланувчидан жами 50.000 АҚШ доллари талаб қилган.

Меҳмонов жабрланувчидан, жорий йилнинг 29 январь куни 3 минг АҚШ долларини олиб, сўнг, жорий йилнинг 10 февраль куни 17.000 АҚШ долларни олаётган вақтида, жиноят устида далилий ашёлар билан қўлга олинган.

“Ҳурматли фуқаролар, агар сиз мазкур шахсларнинг ҳаракатларидан жабр кўрган бўлсангиз, энг яқин Ички ишлар органларига ёки 102 қисқа рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз”, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ расмий баёнотида.

Киритилди: Бугун 08:50. Ўқилди: 452 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!