▪️Давлат кадастрлари палатасида ташкилий йиғилиш ўтказилди. Унда Кадастр агентлиги директори Садриддин Турдиев иштирок этди.
▪️ Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Давлат кадастрлари палатаси раиси Мохир Валиевнинг бошқа ишга ўтиши муносабати билан Давлат кадастрлари палатаси раиси вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб Каримов Беҳзоджон Илҳомович тайинлангани маълум қилинди.