БМТнинг Яқин Шарқ бўйича вакили Николай Младенов фаластинлик оиланинг тошбўрон қилиниши қоралади. Унинг таъкидлашича, бундай ҳодисалар Исроил ва Фаластин ўртасида тинчликка эришишни қийинлаштиради.
Маълумотларга қараганда, жума куни Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида исроилликлар фаластинлик оилани тошбўрон қилган. Бунинг оқибатида саккиз фарзанднинг онаси бўлган Ойша Раби вафот этган, унинг эри жароҳат олган.
Николай Младенов марҳуманинг яқинларига таъзия билдирди ва эрининг тезроқ тузалиб кетишини тилади. Унинг сўзларига кўра, Исроил мазкур воқеа бўйича текширув бошлаган.