Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Даҳшат! Оролдаги лабораториядан одамхўр маймунлар қўйиб юборилган

Даҳшат! Оролдаги лабораториядан одамхўр маймунлар қўйиб юборилган

"DailyStar" ахборот портали хабарига кўра, хавфли касалликка чалинган шимпанзалар оқими Либерия ороли бўйлаб кезиб юришибди. Маҳаллий аҳоли эса энди оролдан қочиш ҳаракатида. Маълум қилинишича, хавфли вирус сабаб шимпанзелар одамхўрларга айланиб қолишган.

Шимпанзелар жуда тажовузкор. Журналистлар томонидан тайёрланган видеоларда эса ҳайвонларнинг қурбон қидириб топиш мақсадида орол атрофида қандай ҳаракат қилаётганлари тасвирланган. Ҳудудда етарлича озиқ-овқат йўқ, шунинг учун вақти-вақти билан бир гуруҳ одамлар оролга озиқ-овқат маҳсулотларини олиб келишмоқда.

Маҳаллий аҳоли ҳатто яхши пул эвазига ҳам кимнидир оролга олиб боришни рад этишмоқда. Шу сабабли журналистлар вазият ҳақидаги тўлиқ тафсилотларни билишмайди.

Маълум бўлишича, шимпанзелар Либерияда 1974 йилда Ню-Ёрк қон марказининг олимлари томонидан яратилган вирусни таҳлил қилиш учун ўша оролда сақланган. Мутахассислар ўзлари яратган ваксинанинг таъсирини текшириш мақсадида атайин уларга бу вирусни юқтиришган экан. Аммо барча тажрибалар 40 йил олдин тўхтатилган бўлишига қарамай, ҳайвонлар оролда қолдириб кетилган.

 

Киритилди: 20:32 06.12.2018. Ўқилди: 3465 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!