“Манчестер Юнайтед” клуби учун либослар яратадиган “Adidas” ноодатий ишга қўл урди. Компания жамоанинг янги либосини яратди.
Ушбу либоснинг кўриниши жуда антиқа, нафақат инглиз клуби, балки деярли бошқа жамоалар ҳам бундай тарздаги либосдан фойдаланишмаган. Ҳозирча футболчилар мазкур либосдан фойдаланишмайди. Лекин мухлислар клуб интернет дўконларидан бемалол харид қилишлари мумкин.