Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Даҳшат! Кўп қаватли уй қулади, одамлар вайроналар остида – видео

Даҳшат! Кўп қаватли уй қулади, одамлар вайроналар остида – видео

Интернет фойдаланувчилари Истанбулнинг Картал туманида саккиз қаватли бино қулаши акс эттирилган видеони ижтимоий тармоқ саҳифаларига жойлаштиришди.

Воқеа содир бўлган пайт кўчада кўп йўловчилар бўлган.

​Сўнгги маълумотларга қараганда, фожиа оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлган, 10 тадан зиёд киши эса турли даражадаги жароҳат олган.

CNN Turk маълум қилишича, ҳозирда воқеа жойида қутқарув ишлари давом этмоқда. Вайроналар остидан одамларни қидириш давом этмоқда.

Бинода 14 та хонадон истиқомат қилган. 43 киши рўйхатдан ўтган.

Вайроналар остида камида 5 та автомобил қолиб кетганлиги айтилмоқда.

Қутқарув операциясида турли идораларнинг 500 яқин ходимлари иштирок этмоқда. Туркия прокуратураси ҳодиса юзасидан текширув ишларини бошлаб юборди.

Киритилди: 14:28 07.02.2019. Ўқилди: 2537 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!