Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Дадам судланган, ички ишлар органларига ишга киришим мумкинми?"

"Дадам судланган, ички ишлар органларига ишга киришим мумкинми?"

— Дадам Жиноят кодексининг 97-моддаси билан судланган, ички ишлар органларига ишга киришим мумкинми? (Ф.К Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри)

Ички ишлар органлари тўғрисидаги Қонунда қуйидагиларнинг ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш мумкин эмаслиги кўрсатилган:

белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган фуқаролар;

судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар; 

ички ишлар органларида хизматни ўташга тўсқинлик қиладиган касаллиги ёки жисмоний нуқсонлари бўлган фуқаролар.

Демак, яқин қариндошининг судланганлиги ички ишлар органларига хизматга киришда тўсқинлик қилмайди.

Киритилди: 18:56 19.09.2018. Ўқилди: 2226 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!