Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Cовуқ қўллар инсонда қандай касалликлар борлигидан дарак беради?

Cовуқ қўллар инсонда қандай касалликлар борлигидан дарак беради?

Инсоннинг қўллари совуқ бўлса бу ҳолат – унга нисбатан бефарқ бўлмаслик кераклиги ҳақидаги сигналдир. Флеболог ва томир бўйича жарроҳ Кяра Азатяннинг айтишича, доимий совуқ қўллар соғлиғимизда бир қанча муаммолар борлигини кўрсатиб бераркан.

Маълум бўлишича, тажрибада бундай шикоят билан кўплаб беморлар мурожаат қилишар экан. Шубҳасиз, шифокор совуқ қўллар инсонга фақатгина ноқулайлик туғдирибгина қолмасдан, балки танада касал борлигини билдирувчи ташвишли сигнал эканлигини айтди.

“Бунга жуда кўп сабаблар бўлиши мумкин”, — дея тушунтирди шифокор. Масалан, қалқонсимон бездаги муаммолар, гормонал бузилишлар, атеросклероз, қандли диабет ва Рейно касаллиги (қўл ва оёқ бармоқларида қон айланишининг бузилиши) бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, чекувчилар ва қон босими паст одамларнинг қўллари ҳам совуқ бўлиши мумкин.

Шифокорнинг тавсияларига кўра, бундай муаммога дуч келган беморларга ёрдам беришнинг усулларидан бири бу жисмоний фаолият эканлигини, ёмон одатлардан воз кечиш, холестерин ва қон босими даражасини мунтазам назорат қилиб бориш, шунингдек, тўғри овқатланиш зарурлигини унутмасликлари лозим экан.

Киритилди: 11:10 22.11.2020. Ўқилди: 5985 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!