Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

COVID-19 2013 йилда Хитойда пайдо бўлган ва бу яширилган — мутахассис

COVID-19 2013 йилда Хитойда пайдо бўлган ва бу яширилган — мутахассис

SARS-CoV-2 вируси бутун дунёга 2013 йилдан бери маълум бўлиши мумкин. Бу ҳақда Женева университети касалхонаси юқумли касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш хизмати бошлиғи Дидье Питт РИA Новости агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Экспертнинг сўзларига кўра, 2013 йилда Хитойнинг Вухан шаҳридан тахминан 1100 километр узоқликдаги ғорларда 96 % CОVID-19 га ўхшаш вирус топилган. Эҳтимол, бу вирусни Ухандаги лабораториялардан бири аниқлаган (шаҳарда коронавируслар билан ишлайдиган бир нечта лабораториялар бор). Бу лабораторияларда ишлайдиган одамлар нашрлар ва диссертациялар тайёрладилар, кейинчалик улар йўқолди. Одатда, мутахассислар янги вирус устида ишлаганда, уни музлатиб қўйишади. "Aммо лаборатория бу намунани топа олмади. Бу эса бироз хавотирли", - дейди Дидье Питт.

Экспертнинг фикрича, бу SARS-CoV-2 лабораторияда яратилган дегани эмас. Aммо бу шуни кўрсатадики, эҳтимол олимлар CОVID-19 га ўхшаш вирус 2013 йилда топилганлигини яширишган.

Вирус пандемияга айланиши учун унинг табиатда бир мунча вақт яшаши зарур, дейди мутахассис. Эҳтимол, SARS-CoV-2 биз билан сиз ўйлагандан кўра олдинроқ пайдо бўлган.

Бунинг билвосита бошқа кўрсаткичлари ҳам бор, дея қўшимча қилади Питт. Шундай қилиб, 2019 йилнинг кузида Ухан яқинида ҳарбий Олимпия ўйинлари бўлиб ўтди. Бир нечта жамоаларнинг спортчилари гриппга ўхшаш аломатлар билан касал бўлиб қолишди. Ва шунинг учун ҳам баъзи спортчилар ўйинларда қатнаша олишмади, бу ҳарбийлар учун ғайриоддий. "Демак, вирус аллақачон мавжуд бўлган ва эълон қилинишидан олдин ҳам Европада бўлгани ҳақида далиллар бор", - деди Дидье Питт.

Бу ҳолат батафсил текширишни талаб қилади, дея таъкидлади эксперт. Бу нафақат вирус глобал пандемия миқёсида ривожланиши учун қанча вақт кетишини тушуниш учун, балки бундай вазиятларнинг олдини олиш учун кейинги сафар яхшироқ жавоб бериш учун ҳам зарурдир.

Киритилди: 10:14 01.08.2021. Ўқилди: 2865 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!