Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Чустда бозордан кийим ўғирлаган аёллар қўлга олинди

Чустда бозордан кийим ўғирлаган аёллар қўлга олинди

23 октябрь куни Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 22 октябрь куни соат 11:00 ларда, Чуст шаҳридаги буюм бозорида савдо қилиб турган вақтида номаълум шахс, раста устида турган нархи 1.100.000 сўмлик аёллар кийим-кечакларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Чуст туманида яшовчи икки нафар аёл содир этганликлари аниқланган ва далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 16:07 27.10.2020. Ўқилди: 2246 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!