Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Чуст тумани “Бибиона” МФЙда содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот

Чуст тумани “Бибиона” МФЙда содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот

Бугун, 15 сентябр куни соат 10:52да Наманган вилояти Чуст тумани “Бибиона” маҳалласи Бибиона кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушди.

Зудлик билан туман ФВБнинг 3 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 11:04да воқеа жойига етиб бориб, соат 11:07да ёнғин ўраб олинган ва соат 11:55да ўчирилган.

Ёнғиндан хонадоннинг тахминан 170 кв.м майдонда том, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Юқоридаги каби кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишни сўраб қолади.

Киритилди: 14:21 15.09.2021. Ўқилди: 1563 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!