Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

“Chrome” “виждонсиз” сайтлар реклама жойлаштиришини тақиқлади

“Chrome” “виждонсиз” сайтлар реклама жойлаштиришини тақиқлади

“Google” блогида айтилишича, “Chrome 71” браузерининг янги версиясида “виждонсиз” сайтларнинг рекламаларини блоклаш имкони мавжуд бўлади.

“Google” шу тарзда тажовузкор рекламадан браузер фойдаланувчиларини ҳимоя қилади, деб ёзади “Inc”.

“Google” ҳозирда видеоларнинг автоматик тарзда намойиш этилишини ва шубҳали сайтларга йўналтирувчи ойналарнинг очилишини блоклаб қўйди. Бироқ ишлаб чиқарувчиларнинг фикрича, бу чораларнинг ўзи етарли эмас.

“Виждонсиз” сайтлар фойдаланувчилар ишончини суиистеъмол қилувчи сайтлар ҳисобланади. Улар сайтнинг интерактив элементлари ортида реклама ёки бошқа саҳифага уланувчи, тугмасини босганда янги саҳифа очиладиган, кўзга кўринмас нарсалар, алоқа ойнасини эслатувчи рекламаларни жойлаштиради.

Шунингдек, бундай сайтлар фойдаланувчининг шахсий маълумотларини ўғирлашда “fishing”дан фойдаланади, автоматик тарзда бошқа тармоққа йўналтириб, фойдаланувчининг ҳаракатларидан ва вирусларни тарқатишдан мустақил равишда тетикланади.

Агар сайт эгалари 30 кун ичида аниқланган қонунбузарликларни бартараф этмаса, Браузер бундай сайтлардаги барча рекламаларни блоклайди. Фойдаланувчилар “Chrome” созламаларидаги блоклаш фильтрларини ўчириб қўйишлари ҳам мумкин.

“Google” суиистеъмолликлар ҳисобини ўзида сақлаб қолади. Уларнинг рўйхатини “Google Search Console” орқали кўриш мумкин.

Киритилди: 14:07 09.11.2018. Ўқилди: 1320 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!