Бугун 6 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Чорвоқ сув омборида 3 киши чўкиб ўлди

Чорвоқ сув омборида 3 киши чўкиб ўлди

2026 йил 2 сентябрь куни Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, “Бурчмулла” МФЙ ҳудудидаги “Чорвоқ сув омбори” сув ҳавзасида 3 нафар фуқаро (ота ва 2 нафар ўғил) катерда сайрга чиққан ва сувга тушиш тақиқланган ҳудудга бориб химоя нимчасиз сувга тушиб чўкиб кетган.

Хабар келиб тушган заҳотиёқ ФВВ ғаввос қутқарувчилари ҳодиса жойига етиб бориб 2-2,5 км радиус кенгликда сувда қидирув ишларини олиб бормоқда. Қидирув ишларига барча зарур куч-воситалар жалб этилган.

Эслатиб ўтамиз қидирув ишлари кўламнинг кенглиги ва сув омборининг чуқурлиги қидирув ишларини мураккаблаштирмоқда.

Қидирув ишлари ФВВ томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Киритилди: Бугун 09:56. Ўқилди: 390 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!