Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Чироқчида «Nexia-2» ёниб кетди

Чироқчида «Nexia-2» ёниб кетди

Бугун, 2 июнь куни Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида «Nexia-2» русумли автомобил ёниб кетди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, ёнғин соат 11:57 да рўй берган. Ҳодиса ҳақидаги мурожаат асосида Чироқчи тумани ФВБнинг 1 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси воқеа жойига соат 12:13 да етиб борган. Қисқа фурсатда ёнғин бартараф этилган.

Оқибатда автомашинанинг олд қисми ва салони бутунлай ёниб кетган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори ўрганилмоқда.

Киритилди: 17:13 02.06.2025. Ўқилди: 788 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!