Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Чирчиқ дарёсига чўмилишга борган болалар дарёда қолиб кетди

Чирчиқ дарёсига чўмилишга борган болалар дарёда қолиб кетди

2021 йилнинг 8 июнь куни соат 21:00да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчилик қисмига Сергели тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси ўртасида учта вояга етмаган болалар қолиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Маълум бўлишича, Чирчиқ дарёсида уч нафар болалар чўмилиш мақсадида дарё ўртасидаги оролчага сузиб боришган. Аммо сув сатҳининг кескин кўтарилганлиги ва оқим тезлашганлиги туфайли орқага қайтишнинг имкони бўлмай қолган.

Мазкур ҳолат бўйича, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув отряди сувда қидирув-қутқарув гуруҳи қутқарувчилари зудлик билан белгиланган ҳудудга етиб боришди. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида, оролчада қолиб кетган уч нафар болалар махсус кичик ҳажмли кемада қирғоққа олиб ўтилиб ота-оналарига топширилди.

Киритилди: 09:30 09.06.2021. Ўқилди: 2337 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!