Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Чилонзордаги қурилиши тугалланмаган бинода ёнғин содир бўлди

Чилонзордаги қурилиши тугалланмаган бинода ёнғин содир бўлди

Бугун, 5-август куни соат 18:23 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Сеул кўчасида жойлашган 12 қаватга мўлжалланган қурилиши тугалланмаган бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та автонарвон воқеа жойига соат 18:28 да етиб бориб, ёнғин соат 18:44 да ўчирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра ёнғин натижасида бинонинг 2 қаватида 140 кв.м майдонда қурилиш махсулотлари ёниб зарарланган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Шунингдек, ҳодиса жойига ФВБ раҳбарияти, ИИБ ва ССБ ходимлари етиб борган.

Киритилди: 20:27 05.08.2022. Ўқилди: 2570 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!