Чилида 6,7 магнитудали зилзила қайд этилди.
Бу ҳақда Европа-Ўрта ер денгизи сейсмология маркази хабар берди.
Зилзила эпицентри тахминан 143 000 киши истиқомат қиладиган Калама шаҳридан 16 км шарқда жойлашган. Зилзила эпицентри 120 км чуқурликда жойлашган.
Қурбонлар ёки вайроналар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.