Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Чикагода отишма: 4 киши ўлди, 4 киши касалхонада

Чикагода отишма: 4 киши ўлди, 4 киши касалхонада

Американинг Чикагода штатидаги хусусий уйлардан бирида отишма бўлиб, тўрт киши ҳалок бўлди, яна тўрт киши касалхонага ётқизилди, деб хабар беради Chicago Sun Times.

Отишма билан якунланган можаро 15 июнь куни эрта тонгда Жанубий Морган кўчасида содир бўлди. Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот идоралари тўртта жасад ва жароҳатланмаган кичкина қизчани топишди. Тахминан 25 ёшдаги икки эркак учун шошилинч ёрдам керак эди - уларга бошнинг орқа қисмидаги ўқотар жароҳатлар ташхиси қўйилган, ҳозирда уларнинг аҳволи оғир.

Бироз вақт ўтгач, можаронинг 23 ёшли иштирокчиси касалхонага ётқизилди, унинг орқасига ўқ теккан ва кўп қон йўқотганди. Шифокорлар унинг ҳолатини ўта оғир деб баҳоламоқда.

Отишмага нима сабаб бўлганлиги номаълумлигича қолмоқда.

Киритилди: 19:51 15.06.2021. Ўқилди: 1561 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!