4 август куни эрталаб Чехияда иккита йўловчи поезди тўқнашди. Натижада икки киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ киши жароҳатланди.
Воқеа жойига камида учта вертолёт юборилган.
Полиция маълумотларига кўра, поездларнинг тўқнашувига поезд ҳайдовчиларидан бирининг қизил чизоқда тўхтамагани сабаб бўлган.