Чехия президенти Петр Павел парламент сайловларида ғалаба қозонган ANO (Норози фуқаролар ҳаракати) ҳаракати раҳбари Андрей Бабишни бош вазир этиб тайинлади.
Бу ҳақда TK портали хабар берди.
Президент маъмурияти матбуот хизмати хабарига кўра, Петр Павел яқин кунларда Андрей Бабиш томонидан тузилган вазирлар маҳкамасини тасдиқлайди.
Бош вазир ҳукуматни ANO, шунингдек, SPD ва Motorist сиёсий ҳаракати вакилларидан тузади. Бу сиёсий кучлар парламентдаги 200 ўриннинг 108 тасига эга.
71 ёшли Андрей Бабиш миллиардер сиёсатчи ва 2011 йилдан бери ANO ҳаракатининг раҳбари. Forbes унинг бойлигини 4,3 миллиард долларга баҳолайди. Бабиш кўп йиллар давомида қишлоқ хўжалигидан тортиб қайта тикланадиган энергия ва оммавий ахборот воситаларигача бўлган турли соҳалардаги 210 дан ортиқ компанияларни бошқарадиган Agrofert холдинг компаниясининг ҳаммуаллифи ҳисобланади. У аввалроқ бош вазир лавозимини эгаллаш учун Agrofertни ташқи бошқарувга ўтказишга қарор қилганини маълум қилган эди.