Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Черногория: Коронавирусдан холи навбатдаги мамлакат

Черногория: Коронавирусдан холи навбатдаги мамлакат

Черногория коронавирусни муваффақиятли енгди, мамлакатда вирусни юқтирганлар қолмади. Бу ҳақда мамлакат президенти Мило Жукановичга таяниб РИА Новости хабар беради.

24 май куни Черногория соғлиқни сақлаш институтининг хабар беришича, 68 кун ичида биринчи маротаба коронавирус инфекцияси бўлган янги бемор аниқланмаган. Даволанаётган барча беморлар бутунлай соғайиб кетган.

Жукановичнинг сўзларига кўра, бундай натижага "Черногория давлат ҳокимияти органлари ва умуман жамиятнинг юқори даражада жавобгарлиги" туфайли эришилди.

COVID-19 нинг биринчи ҳолатлари мамлакатда март ўрталарида қайд этилган. Черногория соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, пандемия бошлангандан 324 киши касал бўлиб, тўққиз киши вафот этган.

Киритилди: 08:21 26.05.2020. Ўқилди: 2048 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!