Чемпионлар лигаси 2024/25 йилги мавсумдан бошлаб 36 та жамоага кенгайтирилиши мумкин.
The Telegraph нашрининг маълумот беришича, турнирни ислоҳ қилиш гуруҳ босқичи таркибини ўзгартиришни ўз ичига олган бўлиб, унга кўра, ўнта учрашув ўтказадиган 36 жамоа олтита гуруҳга бўлинади.
Яна бир тахмин ҳам гуруҳлар ўртасидаги юқоридаги каби миқдорда учрашувларни назарда тутади, аммо унда рақиблар, асосан, шахматда ишлатиладиган махсус "Швейцария тизими"га кўра аниқланади.
Ҳозирда Чемпионлар Лигасининг асосий босқичида 32 жамоа ўйнамоқда.