Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

"Челси" Рюдигер ўрнини босувчи футболчини топди

A A A
"Челси" Рюдигер ўрнини босувчи футболчини топди

Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, "Челси" "Интер" ҳимоячиси Стефан де Врейга қизиқмоқда.

Манбага кўра, 30 ёшли нидерландиялик ёзги трансфер ойнасида Италия клубини тарк этиши мумкин. "Челси"да футболчи "Реал"га ўтган Антонио Рюдигернинг ўрнини босувчи футболчи сифатида кўрилмоқда.

2021/22 йилги мавсумда де Врей “Интер” сафида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt.com портали футболчининг нархини 28 миллион еврога баҳоламоқда.

Ҳимоячининг итальян клуби билан шартномаси 2023 йилнинг июн ойи охиригача амал қилади.

Киритилди: 08:42 09.06.2022. Ўқилди: 2249 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар