Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

"Челси" "Барселона" сўраган пулини бермоқчи

"Челси" "Барселона" сўраган пулини бермоқчи

"Челси" "Барселона"нинг Пьер-Эмерик Обамеянг борасидаги 30 миллион евролик талабини қондиришга тайёр, деб хабар бермоқда Diario Sport.

Манбага кўра, 33 ёшли габонлик футболчи Лондон клубига ўтишга жуда яқин турибди. Аввалроқ, "Челси" Лондонга кўчиб ўтишга тайёр бўлган футболчининг ўзи билан ижобий музокаралар ўтказгани ҳақида хабар берилганди.

Ҳужумчи ўтган мавсумда каталонияликлар сафида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урган ва 1 та голга ассистентлик қилган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ у Лондоннинг "Арсенал" жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Transfermarkt портали Обамеянгни 15 миллион еврога баҳоланган.

Киритилди: 18:05 19.08.2022. Ўқилди: 1899 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!