Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Чегаралар сентябргача ёпиқ туриши мумкин

A A A
Чегаралар сентябргача ёпиқ туриши мумкин

Франция президенти Эммануэль Макрон касаба уюшмалари раҳбарлари билан ўтказилган ёпиқ видеоанжуман вақтида чегаралар масаласига тўхталиб ўтди. 

Америкада касаллик тарқалишининг ўсиши ва Африкада бошланиши ҳақида сўзлар экан, Макрон Европа давлатлари ўртасидаги чегаралар ва ташқи чегаралар камида сентябргача ёпиқ туриши мумкинлигини айтди. 

Бу борада қандай қарор қабул қилиниши 13 апрель куни маълум бўлади. Шу куни Макроннинг халққа мурожаат қилиши белгиланган.

Коронавирус тарқалиши сабабли ЕИ мамлакатлари 18 март куни учинчи давлатлар фуқароларининг Евроиттифоқ ҳудудига зарур бўлмаган сафарларини тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилганди.

Киритилди: 22:47 11.04.2020. Ўқилди: 5759 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар