Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Чартер рейслари жадвалига ўзгартириш киритилди

Чартер рейслари жадвалига ўзгартириш киритилди

Чартер рейслари жадвали Республика махсус комиссияси томонидан қайта кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.

6 – 19 июль кунларига белгиланган парвозлар қуйидаги тартиба амалга оширилади.

6 июль Сеул – Тошкент – Сеул (Asiana airlines)
6 июль Тошкент – Москва – Тошкент (Uzbekistan Airways)
7 июль Тошкент – Истанбул – Тошкент (Uzbekistan Airways)
8 июль Тошкент – Сеул – Тошкент (Uzbekistan Airways)
8 июль Минск – Тошкент – Минск (Belavia)
10 июль Сеул – Тошкент – Сеул (Korean airlines)
12 июль Санкт-Петербург – Тошкент – Санкт-Петербург (Rossia)
13 июль Сеул – Тошкент – Сеул (Asiana airlines)
13 июль Тошкент – Москва – Тошкент (Uzbekistan Airways)
15 июль Москва – Тошкент – Москва (Ural airlines)
16 июль Истанбул – Тошкент – Истанбул (Turkish airlines)
16-17 июль Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент (Uzbekistan Airways)
19 июль Тошкент – Владивосток – Тошкент (Uzbekistan Airways)

"Эпидемиологик вазият яхшиланиши билан хорижий давлатлардаги мамлакатимиз фуқароларини Ўзбекистонга олиб келиш мақсадида талаб юқори бўлган йўналишларда рейслар сонини сезиларли даражада кўпайтириш чоралари кўрилади", - деб қўшимча қилинади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Ўзбекистон ҳудудида 10 июлдан 1 августга қадар карантин чоралари кескин кучайтирилиши, хусусан, халқаро авиақатновлар хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилган ҳолда икки бараварга қисқартирилиши ҳақида хабар берган эдик.

Киритилди: 17:44 08.07.2020. Ўқилди: 3854 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!