Эронга қарши олиб борилган жанговар ҳаракатлар давомида 290 га яқин америкалик ҳарбий хизматчи жароҳат олди, деб даъво қилмоқда CNN АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) вакилига таяниб.
«Ушбу 290 нафар ярадордан 255 нафари хизматга қайтди... АҚШнинг 10 нафар ҳарбийси ҳамон оғир аҳволда қолмоқда», — дейилади нашрда.
Телеканалнинг қайд этишича, низо бошланганидан буён жанговар ҳаракатлар чоғида АҚШнинг 13 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган.