Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Cаратонга қарши вакцинанинг одамларда синаб кўриш жараёни бошланди

Cаратонга қарши вакцинанинг одамларда синаб кўриш жараёни бошланди

АҚШнинг Огайо штати университети олимлари саратонга қарши PD1-Vaxx вакцинасини одамларда синашни бошлашди

Бу ҳақда "korrespondent.uz" хабар берди.

PD-1 ингибиторлари янги синфдаги дори воситаси бўлиб, “қотил” ҳужайраларга саратон ҳужайралари ортидан самаралироқ “ов қилиш”га имкон беради. PD1-Vaxx вакцинаси ҳам В-, ҳам Т-ҳужайралар функцияларини фаоллаштиради ва ўсимтанинг кичрайишига ёрдам беради. Вакцина билан даволаш саратон ҳужайралари иммун тизими ҳужумларидан қочиш учун қўллайдиган механизмни блоклашга қаратилган. Олимлар ушбу вакцинани иммунотерапевтик дори воситаси билан биргаликда қўллаб, иммун тизимини саратон ҳужайраларини ўлдиришга йўналтирган ҳолда “қайта юклашга” эришишган.

Олимларнинг маълум қилишича, ушбу комбинацияланган даволаш усули йўғон ичак саратони билан касалланган ҳайвонларда синовдан ўтказилган ва 10та ҳайвондан 9тасида тўлиқ иммун жавоби ҳосил қилган. Синовлар вакцинанинг самарадорлиги ва хавфсиз эканини кўрсатган.

Эндиликда эса вакцинани АҚШда одамларда синашга рухсат олинди. Вакцина майда ҳужайрали бўлмаган ўпка саратонидан азият чекувчи беморларда синалади.  

“Биз вакцина синовларини бошлашдан ва ўпка ҳамда бошқа турдаги саратондан азият чекувчи беморларга янги умид беришдан хурсандмиз”, деб айтган тадқиқот муаллифларидан бири.

Киритилди: 05:30 27.11.2020. Ўқилди: 1973 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!