Британия ҳукумати Россиянинг “Вагнер” хусусий ҳарбий компаниясини террорчи ташкилотлар рўйхатига киритади. Бу ҳақда қироллик ички ишлар вазири Суелла Браверман маълум қилди, деб ёзади “Report”.
Вазирнинг сўзларига кўра, “Вагнерлар” террорчилар ҳисобланади ва уларни террорчи ташкилотлар рўйхатига киритиш тўғрисидаги фармон Буюк Британия қонунчилигида бу фактни белгилаб беради.
Браверман, шунингдек, "Вагнерчилар"нинг Украина ва Африкадаги фаолияти глобал хавфсизликка таҳдид солаётганини айтди. Тез орада вазирнинг фармони парламентга киритилиши керак.
Агар қонун кучга кирса, "Вагнер" хусусий ҳарбий компаниясини ҳар қандай қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик томонидан маъқуллаш жиноят ҳисобланади. Бундай жиноятлар учун максимал жазо 14 йил қамоқ жазоси ҳисобланади.