Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Буюк Британия мамлакатда коронавирус бўйича хавф даражасини пасайтирди

Буюк Британия мамлакатда коронавирус бўйича хавф даражасини пасайтирди

Буюк Британия мамлакатдаги коронавирус хавфини максимал — бешинчи даражадан тўртинчи даражагача камайтирди. Тегишли қарор Англия, Шимолий Ирландия, Уэльс ва Шотландия санитария бош шифокорлари томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар қилди.

«Бутун мамлакат бўйлаб соғлиқни сақлаш тизими аввалгидек сезиларли босим остида қоляпти, касалхоналардаги беморларнинг сони ҳам юқори, лекин жамоавий саъй-ҳаракатлар туфайли биз барча асосий кўрсаткичларнинг изчил пасайишини кузатяпмиз. Миллий соғлиқни сақлаш тизими ва бошқа тиббий хизматлар уч ҳафта ичида босим остига тушиб қолиши ҳақидаги хавотирлар энди йўқ», — дейилади қўшма баёнотда.

Шу билан бирга, бир ойдан буён камайиб бораётганига қарамай, вирус билан зарарланишнинг янги ҳолатлари ва касалхонага ётқизишлар, шунингдек, ўлимлар сони «аввалгидек жуда баланд бўлиб қоляпти».

Аввалроқ Буюк Британияда COVID-19 сабаб эълон қилинган асосий чекловлар июнь ойи охирида бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 09:16 27.02.2021. Ўқилди: 1616 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!