Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Буюк Британия зулматда қолди

Буюк Британия зулматда қолди

Айни вақда Буюк Британияда электр энергиясининг катта кўламли узилишлари қайд этилмоқда. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.

Таъкидланишича, электр энергия билан боғлиқ муаммолар мамлакатнинг турли бурчакларидаги катта ҳудудларда, хусусан Лондоннинг аксарият қисмида ва мамлакатнинг жануби-шарқида юз бермоқда. Бу ҳолат поезд ва аэропортларнинг ишига таъсир қилди.

"Биз бунга “National Grid” электр тармоғидаги узилишлар сабаб бўлган деб ўйлаймиз, бу истеъмолчиларимизга таъсир қилмоқда", - деб таъкидлашди мамлакатнинг энергия тармоқлари операторлари вакиллари.

Июнь ойида Аргентина, Уругвай, шунингдек, Бразилия ва Парагвайнинг баъзи жойлари аҳолиси электр энергиясиз қолгани маълум қилинганди.

Бундан аввал, яъни 8 мартга ўтар кечаси Венесуэланинг 23 штатидан 21 тасида электр таъминоти билан боғлиқ катта муаммолар рўй берганди.

Киритилди: 23:41 09.08.2019. Ўқилди: 872 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!