Буюк Британия АҚШнинг Ҳормуз бўғозидаги ҳарбий миссиясида иштирок этмайди.
Sky News телеканали хабар беришича, АҚШ президенти Дональд Трамп илгари Қўшма Штатлар ва бошқа бир қатор мамлакатлар денгиз флотлари бўғозни блокировка қилишни бошлашини эълон қилган эди.
Канал маълумотларига кўра, Лондон бу операцияга қўшилиш ниятида эмас.
Эслатиб ўтамиз, Ҳормуз бўғози глобал нефть ва газ ташишнинг асосий йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.