Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Бухорода ўқувчилар ҳожатхонада дарс ўтгани тасдиқланди

Бухорода ўқувчилар ҳожатхонада дарс ўтгани тасдиқланди

Когон шаҳридаги 9-мактаб ҳожатхонасида ўқувчилар учун дарс ўтилаётгани ҳақидаги хабар вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан тасдиқланган.

ХТБ хабарига кўра, бундан бир ойча аввал ҳожатхоналардан бири ўқувчилар билан алоҳида, синфдан ташқари машғулотларда фойдаланиш учун реконструкция қилинган. 13 декабрь куни бу хонада 9-синф ўқувчиларидан ўзбек тили ўқитувчиси раҳбарлигида ўзбек тилидан назорат иши олинган.

Тарқалган бошқа суратлардаги ҳожатхона ва ювиниш хоналаридан йиллар давомида фойдаланилмаган ва ёпиб қўйилган.

Мактаб 1986 йилда қурилган бўлиб, 2013 йилда капитал таъмирдан чиқарилган. 3 қаватли бинода ҳар бир қаватида ҳожатхона лойиҳалаштирилган бўлса-да, барча қаватларда ҳожатхона йўқ.

Мактаб ҳожатхонаси 1-қаватда жойлашган ва ҳамиша шу ҳожатхонадан фойдаланиб келинади.

Киритилди: 14:07 15.12.2019. Ўқилди: 4890 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!