Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Бухорода маҳалла раиси жиноят устида қўлга олинди

Бухорода маҳалла раиси жиноят устида қўлга олинди

Ғиждувон туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, туман маҳаллаларидан бирининг раиси, 1975 й.т. Д.И. хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаро О.Х. ни алдаб, унинг турмуш ўртоғи М.Ш. га икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа тайинлаш эвазига тамагирлик йўли билан 500.000 сўм пул беришни талаб қилиб, пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.И. га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:34 30.04.2021. Ўқилди: 6336 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!