Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бухорода фирибгар боғча мудирасига ҳукм ўқилди

Бухорода фирибгар боғча мудирасига ҳукм ўқилди

2020 йил 14 май куни жиноят ишлари бўйича Пешкў туман суди (раислик қилувчи Ф.М.Икрамов) томонидан судланувчи Раҳматова Гулнора Абдураимовнага нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 2-қисми “г” банди билан ҳукм ўқилди. 

Тафсилотларга кўра судланувчи Г.Раҳматова 2015 йил 11 февраль кунидан 2020 йил 21 февраль кунига қадар Шофиркон туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 6-сон мактабгача таълим ташкилоти мудираси лавозимида ишлаб келиб, мансабдор шахс бўла туриб, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб, 3 нафар МТТ ходимлари Б.Рахмонов, Э.Примова, Ш.Саъдуллаевларга тегишли пластик карточкаларни ўзига олиб қолиб, 2019 йил давомида ва 2020 йил январь ойида уларнинг ҳақиқатда МТТда бажармаган ишлари учун ойлик иш ҳақи табелларига жами 10.573.121 сўмлик ортиқча иш ҳақлари ҳисоблаб, ушбу пластик карточкалар ҳисобига кўчириб, ундаги пул маблағларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатган, шунингдек, Г.Раҳматова 2019 йил ва 2020 йил январь ойида МТТда тарбияланган 6 нафар вояга етмаган тарбияланувчиларни МТТда ҳужжатсиз тарбияланишларига имконият яратиб бериб, уларнинг ота-оналаридан ота-оналар тўлови учун жами 829.067 сўмлик пул маблағларини қабул қилиб олиб, банк муассасасига топширмасдан ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юбориб, шунча миқдордаги пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан, ушбу даврда мазкур тарбияланувчиларга 4.762.067 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини сарфлаган. Бундан ташқари, Г.Раҳматова 2018 йил сентябрь-декабрь ойлари, 2019 йил ва 2020 йил январь ойида МТТда ишлаётган 6 нафар ишчи-ходимларнинг номига тўлдирилган ойлик иш ҳақи табелларида ҳақиқатда ишлаган иш вақтларига асоссиз равишда қўшимча соатлар қўшиб ёзиш йўли билан мазкур ходимлар номига очилган тўлов пластик карточкаларига ортиқча иш ҳақлари тўлаб бериб, мазкур пластик карточкаларни ўзида сақлаб, карточкалардаги пул маблағларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб, 6-сон МТТнинг жами 24.849.943 сўмлик пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш жиноятини содир этган.

Шундай қилиб, МТТ мудираси Г.Раҳматова ўз фаолияти давомида жами 41.014.198 сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинган.
Суд, судланувчи Г.Раҳматовага жазо тури ва миқдорини тайинлашда унинг ҳаракатидаги жазони оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи барча ҳолатларни эътиборга олиб, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини ҳуқуқий баҳолаб, унинг қилмишини жазога сазовор ва уни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш мумкин деган тўхтамга келиб, судланувчи Г.Раҳматовага нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 2-қисми “г” банди билан жарима жазоси тайинлаб, 41.014.198 сўмлик бюджет маблағлари давлатга қайтарилди.

Ф. Икрамов, Жиноят ишлари бўйича Пешкў туман суди раиси                                                 

Киритилди: 14:12 27.05.2020. Ўқилди: 3277 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!