Бухоро вилоятида дарахтларни ноқонуний кесиш ҳолати юзасидан суд ҳукми чиқарилди.
Маълум қилинишича, Олот туманида Жондор каналида олиб борилган ишлар давомида тадбиркор томонидан 154 туп қимматбаҳо турунғул дарахти кесилган.
Оқибатда табиатга 1 млрд 302 млн сўм зарар етказилган. Суд қарорига кўра, ушбу маблағ жавобгар юридик шахсдан ундирилади.