Бугун 24 август, 2019 йил, шанба

O'ZB

Бухорода Captiva ҳайдовчиси Matiz’га қарата ўқ узди

Бухорода Captiva ҳайдовчиси Matiz’га қарата ўқ узди

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида пневматик тўппончани қурол сифатида намойиш қилиб, безорилик қилган Captiva ҳайдовчиси қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.

20 июль кечаси соат тахминан 23:50 ларда Ғиждувон туманидаги «Қўрғон» маҳалласида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро Ф.И. спиртли ичимликлар таъсиридан маст ҳолда автомашина бошқарган. У туман марказидаги «Кактус» кафеси олдига 80 М 222 МА рақамли Captiva автомашинаси билан келиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ушбу кафе олдида турган, фуқаро М.Р. бошқарувидаги Matiz русумли автомашина ойнасини қўлидаги пневматик тўппонча билан отиб синдирган. Бундан ташқари, Matiz ҳайдовчиси М.Р.га пневматик тўппончани қурол сифатида намойиш қилиб, безорилик жиноятини содир қилган.

Фуқаро Ф.И.га тегишли пневматик тўппонча — техник хусусиятларига кўра, пневматик қурол сиқилган газсимон модда энергиясидан фойдаланадиган қуроллар категориясига киради. Ушбу тўппонча Ижевский механика заводида ишлаб чиқарилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ф.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми «в» банди (совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаб безорилик содир этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган. Ушбу модда билан айбдор деб топилган шахсга 300 соат мажбурий жамоат ишларидан уч йилгача озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазо турлари қўлланилиши мумкин.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:59 22.07.2019. Ўқилди: 6350 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!