Бугун 16 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Бухорода бир мактабнинг икки ўқувчиси ғойиб бўлди (фото)

Бухорода бир мактабнинг икки ўқувчиси ғойиб бўлди (фото)

Бухоро вилояти, Вобкент туманида туғилган Тиллаев Сардорбек Соҳиб ўғли ва Шодмонова Сетора Соҳиб қизи 2019 йил 7 май куни соат 10:00ларда ўзи таҳсил олиб келаётган 5-умумий ўрта таълим мактабдан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Тиллаев Сардорбек Соҳиб ўғли 2004 йил 14 февраль куни Вобкент туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта. Вобкент туман Кўлхатиб МФЙ, Кўлхатиб-1 қишлоғида яшайди. Тумандаги 5-умумий ўрта таълим мактабида 9-синфда таҳсил олади.

Шодмонова Сетора Соҳиб қизи 2001 йил, 4 февралда Вобкент туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, турмушга чиқмаган. Вобкент туман Кўлхатиб МФЙ, Кўлхатиб қишлоғида яшайди. Тумандаги 5-умумий ўрта таълим мактабида 11-синфда таҳсил олади.

Қайд этилишича, бу икки ўқувчининг бир-бирига қариндошчилиги йўқ. Маълумотларга кўра, улар мактабдан бирга чиқиб кетишган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, улар вилоятнинг бошқа туманларидаги фермерлардан иш сўраб, ўзларини опа-ука деб таништирган.

Улар бўйича маълумотга эга бўлганлар (0365) 770-02-75, 332-12-02, +99897 303-94-97 телефон рақамлари орқали ёки яқин ҳудуддаги ички ишлар бўлимига хабар бериши сўралади.

Киритилди: 17:06 16.05.2019. Ўқилди: 3999 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!