Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Бухорода аёл эрини боғлаб қўйди. Эр вафот этди

Бухорода аёл эрини боғлаб қўйди. Эр вафот этди

Бухоро вилоятида аёл ичиб келган эрини жанжал чиқармаслиги учун темир каравотга боғлаб қўйган ва эркак бўйин сиқилиши натижасида вафот этган.

Маълумотларга кўра, 7 июнь куни соат тахминан 15:10 да Бухоро вилояти Жондор тумани ИИБ навбатчилик қисмига 45 ёшли Ш.Р.нинг вафот этганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида аниқланишича, марҳумнинг рафиқаси Л.Б. эрининг уйга спиртли ичимлик ичиб, маст ҳолда келганини кўрган. У жанжал чиқмаслиги учун эрининг оёғи, қўли ва бўйнидан капрон ип ўтказиб, темир каравотга боғлаб қўйган. Уйда қаровсиз қолган эркак темир каравотданчиқишга уринган ва бўйин сиқилишдан вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 102-моддаси (Эҳтиётсизлик туфайли ўлимга сабаб бўлиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Киритилди: 16:25 09.06.2021. Ўқилди: 8219 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!