Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Бухорода 3 млрд 31 млн сўмлик можаро қандай ечим топди?

Бухорода 3 млрд 31 млн сўмлик можаро қандай ечим топди?

Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 29 январдаги қарздор Бухорогазсаноатқурилиш акциядорлик жамияти ҳисобидан ундирувчи Муборакнефтгазмонтаж акциядорлик жамияти фойдасига 3 млрд. 31 млн. сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими иш юритувига 2019 йил 31 январь куни келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг ҳисоб рақамига банд солинган.

Шунингдек, қарздор корхона бошқа бир корхона ундан қарздорлигини маълум қилиб солиштирма далолатнома тақдим қилган ҳамда ушбу қарздорлик солиштирма далолатнома асосида қарздорнинг дебиторидан ундирилиб, ижро ҳужжати ижроси тўлиқ таъминланди.

Киритилди: 16:39 02.03.2019. Ўқилди: 2258 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!