Бугун 14 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Бувисининг уйидан пул ва тилла тақинчоқлар ўғирлаган 21 ёшли қизга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Бувисининг уйидан пул ва тилла тақинчоқлар ўғирлаган 21 ёшли қизга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

19 октябрь куни Яшнобод тумани ИИО ФМБга 64 ёшли Саламатхон Т. мурожаат қилиб, унинг хонасидан пул ва тилла тақинчоқлар йўқолганлиги ҳақида хабар берди, дейилади  Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабарида. 

Тергов давомида аниқланишича, аёлнинг 21 ёшли набираси Азизахон А. унинг хонасига кириб 10.000.000 сўм ва 4.000.000 сўмлик тақинчоқларни ўғирлаб кетган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов ишлари давом этмоқда.

Киритилди: 10:17 07.11.2020. Ўқилди: 2359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!