Бугун 30 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Бувайдалик беш нафар маҳкум жазодан шартли озод қилинди

A A A
Бувайдалик беш нафар маҳкум жазодан шартли озод қилинди

Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш даражасини оширишда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишидан биридир.

Хусусан, жорий йилнинг 26 май куни жиноят ишлари бўйича Бувайда туман судининг раиси Ботиржон Мўминов томонидан Учкўприк тумани, Баркамол авлод болалар мактаби биносида сайёр суд мажлиси ўтказилиб, туман ИИО Пробация бўлими ҳисобида турган беш нафар маҳкумларни, жазоларни виждонан ўтаганлиги, айни вақтда тузалиш йўлига ўтиб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлигини инобатга олиб, уларни инсонпарварлик тамойиллари асосида жазодан озод қилди.

Шунингдек етти нафар шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини кўриб, қонуний жазо тайинлади.

Бу ҳам судлар томонидан фуқароларга жамиятда ўз ўринларини топиши ва уларни эзгу мақсадлар сари олға интилишлари, келгусида бу каби қинғир ишларга қўл урмаслиги учун яна бир бор берилаётган имкониятларидан бири ҳисобланади.

Суд раиси мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган Қонунлар борасида тўхатилиб, такрор жиноят содир қилишнинг ҳуқуқий оқибатлари хусусида тушунтиришлар берди.

Фарғона вилоят судининг Жамоатчилик ва ОАВ воситалари билан алоқалар бўлими

Киритилди: 16:31 28.05.2021. Ўқилди: 1818 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар