Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Бўш ердан фойдаланиш ҳуқуқини қандай олиш мумкин?

Бўш ердан фойдаланиш ҳуқуқини қандай олиш мумкин?

«Давергеодезкадастр» қўмитаси матбуот котиби Неъмат Атамуратов АОКАда ўтказилган брифингда бўш ердан фойдаланиш ҳуқуқини олиш қай тартибда амалга оширилиши ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, фуқаролар бўш ер ҳудудини аниқлаб, уни тасарруф қилишни истаган тақдирда ердан фойдаланиш ҳуқуқини E-kadastr.uz портали орқали олиши мумкин.

«Мазкур портал бўш ер участкаларининг очиқ харитаси бўлиб, унда республиканинг барча туман ва шаҳарларида аниқланган бўш ер участкалари жойлаштирилган бўлиб, ҳозирда ушбу манзилда 18 329та бўш ер участкаси ҳақида маълумотлар мавжуд" дейди Неъмат Атамуратов.

Шунингдек, E-kadastr.uz электрон портали орқали фуқаро ўзи аниқлаган бўш ер майдонини харитада белгилаши ва ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилиши учун юбориши мумкин.

Мурожаат 5 иш куни давомида «Давергеодезкадастр» давлат қўмитаси мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилади ва натижаси ижобий бўлса, E-kadastr.uz электрон порталига жойлаштирилади. Кейинги босқичда талабгор E-auksion.uz сайти орқали ўтказиладиган аукционда иштирок этиб, ғолиб бўлган тақдирда ерни тасарруф этиш мумкин.

Киритилди: 08:55 30.07.2020. Ўқилди: 3742 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!