Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Булунғурда беш киши консервадан заҳарланди, улардан бири вафот этди

Булунғурда беш киши консервадан заҳарланди, улардан бири вафот этди

Самарқанд вилояти Булунғур туманида 5 киши уй шароитида тайёрланган консерва (мариновка) истеъмол қилиши оқибатида шифохонага ётқизилди. Улардан бир нафари вафот этди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотига кўра, 7 февраль куни туманнинг Мингтепа маҳалласида яшовчи 2001 йилда туғилган И.Э. тез тиббий ёрдам машинасида туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган. Тиббий текширувлардан сўнг унга ботулизм ташхиси қўйилган.

Тиббий суриштирув давомида бемор қишлоқдоши А.Т.нинг хонадонида бир кун аввал ҳашарда бўлган ва уй шароитида тайёрланган консерва истеъмол қилган. Тезкор тадбир давомида А.Т., унинг турмуш ўртоғи Г.Т., ўғли Ш.Т ва қўшниси Б.Б.лар шифохонага ётқизилган.

Интенсив даво муолажалари ҳамда ботулизмга қарши зардоб берилишига қарамасдан, 20 ёшли И.Э.нинг аҳволи оғирлашган ва 8 февраль куни тунги соат 03:30да вафот этган.

Айни вақтда қолган беморлар жонлантириш бўлимида стационар шароитда даволанмоқда. Ш.Т.нинг аҳволи оғирлигича қолмоқда. У сунъий нафас олиш аппарати ёрдамида муолажа олмоқда.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси кафолатланмаган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида заҳарланишнинг энг хавфли тури бўлмиш ботулизм билан касалланиш мумкинлигидан огоҳлантирди.

Бошқарма бу касаллик билан оғриган беморларни уй шароитида даволанмасликка чақирди.

Киритилди: 15:21 12.02.2021. Ўқилди: 1597 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!