Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Бугунги кунга қадар қанча болалар республика бўйича 1-синфга қабул қилингани маълум қилинди

Бугунги кунга қадар қанча болалар республика бўйича 1-синфга қабул қилингани маълум қилинди

Бу кўрсаткич қабул режага нисбатан 92%ни ташкил этади, дея ёзади, Мактабга онлайн қабул.

Шунингдек электрон қабул жараёнлари ўтказилаётган ҳудудудларда жами 80 минг нафардан ортиқ болалар my.maktab.uz платформаси орқали мактабларга онлайн тарзда қабул қилинди.

20 июндан 31 июлга қадар ота-оналар томонидан бириктирилган микроҳудуд бўйича онлайн юборилган 55 049 та аризалар мактаблар томонидан қабул қилинди.

Жорий йил 1 августдан бошлаб фарзандларини 1-синфга жойлаштириш учун my.maktab.uz электрон плафтормаси орқали ота-оналарга микроҳудуддан ташқари бўш ўринлар бўйича қўшимча ариза топшириш бошланди.

Ўн беш кунда (1-15 август куни) микроҳудуддан ташқари бўш ўринлар бўйича ота-оналар томонидан 34 206 та аризалар қабул қилинди.

Топширилган аризалар бўйича 31 799 нафар ўқувчилар 1-синфга қабул қилинди ва 2407 нафар ота-оналар онлайн навбат асосида умумтаълим мактабларига боришлари кутилмоқда.

Микроҳудуддан ташқари қабул учун аризалар юбориш жорий йилнинг 30 августига қадар давом этишини маълум қиламиз.

16 августдан бошлаб Тошкент шаҳри ва вилоят марказларидан ташқари бошқа ҳудудда истиқомат қилувчи фуқароларга микроҳудуддан ташқари қабул учун ариза юбориш жараёни ишга туширилди.

Қабул жараёнлари бўйича қўшимча маълумотларни @mymaktab_uz телеграмм канали ёки 71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин.

Киритилди: 17:19 16.08.2022. Ўқилди: 1765 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!