1 мартдан газ нархлари оширилгани йўқ.
Ижтимоий тармоқларда «1 мартдан табиий газ нархи ошди» мазмунида хабарлар эълон қилинди.
Шуни маълум қиламизки, 1 мартдан табиий газ нархи оширилмади. Тўловлар эски тарифда амалга оширилади.
Бироқ бугун, 1 мартдан бошлаб қиш мавсумида белгиланган ижтимоий меъёр ўзгарди.
Аввал хабар берганимиздек, иситиш мавсумида табиий газ истеъмоли бўйича базавий меъёр 5 баробарга (100 куб метрдан 500 куб метрга) оширилган эди.
Хусусан, ноябрь — февраль ойларида ҳар бир ой учун 500 куб метргача, март — октябрь ойларида эса ҳар ой учун 100 куб метргача «базавий меъёр» белгиланган.
Бу тартиб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида октябрь — февраль ойларида амал қилади.
Шу сабабли, бугун, 1 мартдан 31 октябрга қадар ҳар ой учун 100 куб метргача «базавий меъёр» амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, Президентимиз қарорларига асосан эҳтиёжманд оилаларга ишлатилган электр энергияси ва табиий газ учун давлат томонидан ҳар ойда компенсация берилади.
Жумладан, компенсация миқдори:
💡 Электр энергияси учун — ойига базавий меъёрдан ортиқ (200 кВт·соатдан кейинги) 150 кВт·соатгача;
👨👩👧👦 Табиий газ учун — қиш ойларида 250 куб метргача, бошқа ойларда 150 куб метргача базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган қисми учун компенсация берилади.
📆 Илгари компенсациялар фақат қиш ойларида амал қилган бўлса, энди — йил давомида ҳар ойда берилади.