Бугун Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказади. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
"Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Қуролли Кучлар ва ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятининг 2021 йил якунлари ҳамда 2022 йилга устувор вазифаларга бағишланган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтади", дейилади хабарда.