Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Бугун аҳоли орасида қанча одамда коронавирус аниқланди?

Бугун аҳоли орасида қанча одамда коронавирус аниқланди?

Бугун юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 87 нафар беморнинг 62 нафари карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 20 нафари аҳоли орасида, 5 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.
 
Афсуски, аҳоли орасида касалланиш ҳолати 4 июнь куни 13 нафар, 5 июнь куни 17 нафар бўлган бўлса, бугун 20 нафарни ташкил этиб, сўнгги уч кун ичида энг юқори кўрсаткични қайд этмоқда.  
 
Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 21 нафар фуқаро соғайиб чиқишди.
 
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4094 нафар бемордан 3268 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 79 фоизни ташкил этмоқда.
 
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 809 нафар бемордан 10 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Шу кунгача жами 438 602 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 394 310 нафари карантиндан чиқарилган.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 23 313 нафар, стационар карантинда эса 20 979 нафар фуқаро тиббий кузатувда

Киритилди: 23:25 06.06.2020. Ўқилди: 3946 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!