Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Бўғоз сигир жинояти учун ўлим жазосига маҳкум қилинди

Бўғоз сигир жинояти учун ўлим жазосига маҳкум қилинди

Болгария ҳукумати чиқарган қарор “кўпни кўрганлар, кўпни эшитганлар”ни ҳам ажаблантириши аниқ. Гап шундаки, ҳукумат бўғоз сигирни Европа иттифоқи чегарасини кесиб ўтгани учун ўлим жазосига маҳкум қилди. Бу ҳақда AFP агентлиги маълум қилди. 

Пенка лақабли сигир Болгариянинг Копиловци қишлоғи атрофида ўтлаб юриб, Болгария-Сербия чегарасигача бориб қолган ва Европа иттифоқи ҳудудидан чиқиб кетган.

Сигирни маҳаллий фермерлардан бири топиб, эгасига қайтарган. Бироқ Болгария ҳукумати сигирни давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишда айбдор деб топиб, уни дори воситаси ёрдамида ўлдириш керак, деган қарор қабул қилган. 

Сигирнинг эгаси бу қарорга қарши чиққан. У сигирини чегарани кесиб ўтаётганда ҳеч ким тўхтатмаганини айтиб аччиқланган. Боз устига, сигир 3 ойдан кейин кўзи ёриши керак бўлган.

Маълум қилинишича, ҳукумат “қоидабузар” сигирни Европа иттифоқи қонунларидан асраб қололмаслигини айтган. “Бу бизга боғлиқ эмас. Биз Брюссель кўрсатмаларига амал қиламиз”, деб айтган Болгария ветеринар хизмати вакили.

Manba: kun.uz

Киритилди: 06:38 04.06.2018. Ўқилди: 2043 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!